2017-йил 30-март Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда бўлиб ўтган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 5 февралдаги “Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 85-сонли қарор асосида   рейд натижалари таҳлили ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада чуқурлаштириш борасидаги ислоҳатлар тўғрисида” Фармони тарғиботи тадбирида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Ю.Мамарахимова  ва Миробод тумани прокуратураси  терговчиси Ж.А.Умаров,  Миробод тумани профилактика инспектори лейтенант-Х.Ш.Латипов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси катта ўқитувчиси подполковник- С.С.Рустамов, ОАК тингловчиси майор- У.Х.Назаровлар иштирок этдилар.            Безымянный2Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ОАК тингловчиси У.Х.Назаров бошлади ва сўзга чиқиб:  Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 5 февралдаги “Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 85-сонли қарор асосида ўтказилган тадбирлар натижалари бўйича ушбу лицейда бирорта ҳам ўқувчи салбий томондан аниқланмаганлигини айтиб, бошқа ўқув муассасаларида аниқланган ҳолатлар билан таништирди. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш ва уларга олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида “Суд-ҳуқуқ тизимини янада чуқурлаштириш борасидаги ислохатлар тўғрисида”ги Президентимиз Фармонининг мазмун ва моҳияти тушунтириб берилди. Ушбу Фармони асосида суд ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг вазифалари кўрсатиб берилганлиги ва унинг жамиятимиз ҳаётидаги муҳим ўрни кенг миқёсда ёритиб берилди. Шунингдек тадбирда Тошкент шахар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Ю.Мамарахимова   сўзга  чиқиб: Ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими  маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазилиги томонидан имзоланган “Ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш  ва жиноятчиликни  олдини олишга  қаратилган ҳамкорлик тадбирларини  амалга ошириш тўғрисида”ги меморандум тўғрисида  маълумот бериб, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ҳафтанинг пайшанба  кунини жиноятни  олдини олиш ҳамда коллеж лицейларда тадбирлар  ўтказиш ва очиқ  мулоқот куни деб эълон  қилингани ҳақида   маълумот  берди.  Фурсатдан  фойдаланиб барча ўқувчиларга  эндиликда  ҳафтанинг  пайшанба  кунлари бу   каби  тадбирлар  доимий  ташкил  қилинишини ва ҳар  бир  ўқувчи  мавжуд муаммо ва қизиқтирган  масалалар  билан соҳа  мутахассисларига  мурожаат   қилишлари   мумкинлигини таъкидлаб  ўтди.  Жумладан Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган   ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш — Диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик  билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида батафсил маълумот бериб,  бу борада Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга бу каби иллатларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини, атрофимизда бўлаётган шубҳали ҳолатларга бепарво бўлишимиз албатта салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшларни билим олишлари учун етарли эътибор берилаётганлиги ва уларни қизиқишлари доирасида керакли касб-ҳунарга эга бўлишлари учун имкониятлар етарли экангини яна бир бор таъкидлаб ёшларни юқоридаги иллатлардан фақат бўш вақтларини мазмунли ташкил этишгина, доимий ўз салоҳиятларини ошириб боришгина қутқаришини тушунтирди.

 

Кўнгилларга хуш келдинг, Наврўз!

 9  2017-йил 17-март куни Тoшкент Фaрмaцевтикa институти қoшидaги aкaдемик лицейда Наврўз байрамига бағишланган “Кўнгилларга хуш келдинг, Наврўз!” деб номланган байрам сайли бўлиб ўтди. Тадбирда лицейнинг барча ўқувчилари, педагогик жамоа, шунингдек Фармацевтика институти раҳбарияти ва академик С.Искандаров меҳмон сифатида иштирок этдилар. Байрам қатнашчилари хуш кайфият билан миллий қадриятларимиз руҳи билан йўғрилган машҳур миллий кинофильмлардан лавҳалар саҳналаштириб, қўшиқ куйлаб, рақсга тушишди. Тадбирда миллий фильмлардан, aйниқсa хaлқимиз тoмoнидaн севиб томoшa қилинaдигaн “Мaфтунингмaн”, “Суюнчи”, “Келинлaр қўзғaлoни”, “Чинoр oстидaги дуэл”, “Мaҳaллaдa дув-дув гaп”, “Ўтгaн кунлaр”, “Шум бола”, “Тaнгaлик бoлaлaр” қaрдoш ҳaлқлaр фильмлaридaн “Aршин мoл oлoн” фильмлардан лавҳалар намойиши тадбир қатнашчиларини беихтиёр миллий қадриятлар уфуриб турган яқин ва узоқ ўтмишга етаклади. Тадбир иштирокчилари эркин мавзу бўйича гуруҳлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишларни томоша қилиб завқландилар.

Тадбирда шунингдек ўқувчилар томонидан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан тўгарак машғулотларида яратилган қўл меҳнати намуналари намойиш қилинди.

1312

10

 

 

 

 

Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги

Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 2017 йил 20- феврал куни ички ишлар ходимлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган учрашувда академик лицей директори И.Р.Сагатов сўзга чиқиб ўқувчи-ёшларга Ўзбекистонда 1 февралдан 1 мартгача “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги” эканлиги ва бу мавзу юзасидан амалга оширилаётган долзарб чора-тадбирлар ҳақида эслатиб ўтиб, тадбирга таклиф этилган Миробод туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳ катта инспектори С.Б.Зайнутдинов, туман ИИБ ҲООБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳ раҳбари капитан В.М.Набераеваларни таништирди ва сўз навбатини Миробод туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳ катта инспектори С.Б. Зайнутдиновга берди.

Сўзга чиқган С.Б. Зайнутдинов ўқувчи-ёшларга ҳозирги кунда давлатимиз ёшлари ҳаётига рахна солаётган энг мудҳиш таъсирларда бири ҳисобланган гиёҳвандлик тўғрисида, бунинг таъсирига қул бўлиб қолган инсонларнинг ҳаёти қандай кечиши, ва ниҳоят бунинг салбий оқибатлари натижасида нафақат шу инсоннинг ўзи балки атрофидаги якинлари, оила аъзолари азият чекишини айтди. Гиёҳванд воситалар таъсиридаги ҳар қандай инсон ўзлигини йўқотиб, олдига қўйилган барча мақсадларидан воз кечиши, гиёҳванд воситага эришиш йўлида ҳеч кимни хатто энг яқин оила аъзоларини ҳам аямаслиги ва бунинг оқибатида тузатиб бўлмас ҳатоликлар, яни жиноятга қўл уришини ўқувчи-ёшларга етказди. Ҳозирда бундай ҳолатлар айниқса, вояга етмаганлар орасида кўплаб учрашининг сабаби уларнинг қаровсиз қолиши, таълим муассасаларга бормасдан ота-онасининг назоратисиз қолиши эканлигини айтиб, ўқувчиларга дарсларга ўз вақтида келишлари, дарсларни сабабсиз қолдирмасликлари ҳамда академик лицейнинг ички тартиб қоидаларига риоя қилишлари кераклиги ва бундай ҳолатда ҳар бир ўқувчининг келажакда ўз мақсадларига эришиб жамиятдаги муҳим ўрин эгаллашини уқтирди.

Сўз навбати туман ИИБ ҲООБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳ раҳбари капитан В.М.Набераевага берилди. Сўзга чиқган В.М.Набераева ўқувчиларга гиёҳванд воситалардан ҳисобланган синтетик моддалар “Spice” ҳақида маълумотлар бериб, унинг барча зарарли оқибатлари, ҳозирда унинг таъсирида ёшларнинг ҳаётига бевақт нуқта қўйилаётганлиги ҳақида айтди. Бундай моддаларни ёшлар қўлига қандай йўллар билан тушиб қолиши ҳамда бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, булардан ҳар бир инсонни айниқса, вояга етмаганлар ҳимояси муҳим эканлиги, уларнинг онгини ҳар хил зарарли таъсирлардан асраш ва ўқувчи-ёшларнинг мафкураси, дунё қараши бундай зарарли таъсирлардан устун бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ўқувчилар маърузадан сўнг ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, “Умр заволи” деб номланган хужжатли фильм намойишини кўришди.

78

 

Ҳоким ва ёшлар

2017-йил 24-феврал куни соат 12-00да Тошкент фармацевтика институти фаоллар залида институти талабалари ва академик лицей ўқувчилари билан туман ҳокими Шарофиддин Тохирович Кодиров билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Тадбирда Тошкент фармацевтика институти ва институт қошидаги академик лицейдан талаба ва ўқувчилар, ҳамда раҳбарият таркибидан Тошкент фармацевтика институти ректори вазифасини вақтинча бажарувчи-Р.Т. Тўлаганов, лицей директори- И.Р.Сагатов, “Камолот” ЁИҲ Миробод туман кенгаши раиси-М.Н.Файзуллаев, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчилари ва “Ёш тренерлар” клуби аъзолари иштирок этишди. Тадбирда Хоким Ўзбекистон Республикасида ёшларга   оид сиёсат юзасидан олиб борилаётган ишлар ва уларга яратилган имконият ва шароитлар тўғрисида, Миробод туманининг ўзига хосликлари тўғрсида гапирди. Шундан сўнг талаба ва ўқувчилар томонидан турли мазмундаги саволлар берилиб, ҳоким томонидан тегишли жавоблар берилди. Тадбир сўнггида иштирокчи-ёшлар ҳоким томонидан қилинган эътибор учун миннатдорлик сифатида эсдалик совғаларини топширдилар

65