Ғолиблар тақдирланди.

Тошкент фармацев1тика институти  қошидаги  академик лицейнинг 3-босқич  ўқувчиси Холматова Хонзода Ўзбекистон Халқ  демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Мен Ватаним  равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман” шиори  остида ўтказилган “Ёш сиёсатчи-2017” кўрик танловининг Миробод  тумани босқичида фаол  иштирок этиб, совринли ўринни эгаллагани учун  1-даражали Диплом билан  тақдирланди.

 

Тошкент фармацевтика институти  қошидаги  академик лицейнинг 3-босқич  ўқувчиси Аппакходжаева Мадина 2017 йил 22 апрел куни Тошкент шаҳрида  спортнинг Бадминтон  тури бўйича  1996-1998 йилларда  туғилган  қизлар  ўртасида  ўтказилган Ўзбекистон Республикаси  чемпионатида иштирок этиб 1-даражали диплом «Олтин медаль» билан  тақдирланди.

 

 

 

 

 

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида

2017-йил 6-март куни Тошкент  фармацевтика  институти  қошидаги  академик лицей ўқитувчи педагоглари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги  “Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони  мазмун  моҳияти   ва унинг  бешта  устувор йўналишининг тарғиботи юзасидан  Тошкент фармацевтика  институти Ижтимоий фанлар кафедраси катта  ўқитувчиси Б.Болтаева томонидан маъруза  ташкиллаштирилди. Маъруза семинар тренинг шаклида олиб борилди ва асосий йўналишлар:

  1. Давлат жамият қурилишини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш;
  3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  5. Хавфсизлик,  миллатлароро тотувлик-диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган ўзаро манфаат ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш тўғрисидаги гапириб, ҳар бир йўналиш бўйича слайдлар билан  чуқур таҳлил асосида   тушунчалар берилди.

Маърузачи бу стратегиянинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да жамият ҳаётидаги  ролига  алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек Болтаева Б томонидан дарснинг электрон шакллари ўқитувчиларга тақдим  қилинди.

12

Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 2017 йил 11-апрел куни “Жиноятчиликни олдини олиш ва жамоат хавфсизлиги” мавзусида   Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси  М.Жўраев иштирокида  давра суҳбати    бўлиб ўтди

М.Жўраев тадбир иштирокчиларига “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси  тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йилдаги  360 сон қарори талаблари ва унинг  мазмун  моҳияти  тўғрисида гапириб, жумладан Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш — Диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида батафсил маълумот бериб,  бу борада Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга бу каби иллатларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини, атрофимизда бўлаётган шубҳали ҳолатларга бепарво бўлишимиз албатта салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшларни билим олишлари учун етарли эътибор берилаётганлиги ва уларни қизиқишлари доирасида керакли касб-ҳунарга эга бўлишлари учун имкониятлар етарли эканлигини яна бир бор таъкидлаб ёшларни юқоридаги иллатлардан фақат бўш вақтларини мазмунли ташкил этишгина, доимий ўз салоҳиятларини ошириб боришгина қутқаришини тушунтирди.

Безымянный1 Безымянный

Ҳашар

2017-йил 11-апрел куни ўлкамизга баҳор  фасли кириб келиши  муносабати  билан  эълон қилинган умумхалқ ҳашарида Тoшкент Фaрмaцевтикa институти қoшидaги aкaдемик лицейда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари  амалга  оширилди. Меҳнат тарбиясига  қаратилган бу ҳашарда лицей барча педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар. Ҳашарда лицей ҳудудидаги дарахтларга шакл  берилиб, оқлаш ишлари, ариқ ва латокларни тозалаш,  барча синф  хоналарида озодалик ишлари амалга оширилди. Ўқувчилар  бу  ҳашарда сидқидилдан  меҳнат  қилдилар. Ҳашар кўтаринки кайфиятида ўтди.

Безымянный1 Безымянный