Мотамсаро она

2017 йил 2 май куни Тошкент  фармацевтика  институти   қошидаги   академик лицей ўқувчилари 1941-1945 йилларда  иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва шу даврда ҳалок бўлган жангчилар  хотирасига  Тошкент шаҳрида  ўрнатилган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида ўтганлар хотирасини хотирлаб, ўзларининг ватанпарварлик бурчларини бажардилар.

3 4

Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 2017 йил 5 май куни  академик  лицей  педагог ходимлари учун Президент   асарларини ўрганиш юзасидан семинар бўлиб  ўтди. Семинарда академик  лицей маънваий ва маърифий  ишлар  бўйича директор ўринбосари Зульфия Махмудовна Ералиева иштирок этиб, давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон  Республикаси Президенти лавозимига  киришиш тантанали  маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи акс этган — “Эркин ва  фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда  барпо этамиз” деб номланган асари ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига  бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ёритилган “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини  таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ  фаровонлигининг гарови”  номли асарларининг  мазмун-моҳиятини слайдлар  ёрдамида тушунтириб берди. Шунингдек педагогларга асарнинг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга етказиб бериш вазифасини юклади.

21

“Фавворалар куни”

2017-йил 1-май куни  Тошкент фармацевтика институти  қошидаги   академик лицей ўқувчи-ёшлари “Фавворалар куни” Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номида опера ва балет катта театри  биноси ховлисида фаввора сайлида иштирок этдилар. Тадбирда ўқувчи ёшлар санъаткорлар томонидан  ташкил этилган концерт номерларини тамоша  қилиб рақсга тушдилар. Байрам завқли ва таассуротларга бой тарзда давом этди.

1

2017-йил 9-апрель куни  Тошкент фармацевтика институти  қошидаги   академик лицей ўқувчи-ёшлари нафақат  туркий халқлар балки бутунжаҳон тарихида салмоқли из қолдирган, дунё тамаддунида ўз ўринига эга  бўлган буюк саркарда Aмир Темур тaвaллудининг 681 йиллиги муносабати  билан буюк  саркарданинг  ҳайкали  пойига гул қўйиш маросимида иштирок этдилар.

2 1