Зулфия издошлари

zulfiy.jpgМана бир неча йилдирки, мамлакатимизда иктидорли, истеъдодли хамда аъло хулки, ўкишдаги мувоффакиятлари, ижтимоий фаоллиги, истиклол гояларини амалга ошириш йўлида ибрат намунасини кўрсатаётган бир гурух иктидорли кизлар адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим сохаларидаги улкан ютуклари учун “Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан рагбатлантирилиб келинмокда. Мазкур нуфузли мукофотнинг бу йилги сохибалари орасида Термиз педагогика коллежи талабаси Севара Норбоева хам бор.

Инсон умрининг ёшлик йиллари ўкиш, изланиш оркали камолотга етишиш, бахт ва саодат йўлидаги энг мухим кадам хисобланади. Аник максад ва муддаоларни кўзлаб, бу борада килинажак харакату-интилишлар эса, албатта, самарасиз колмайди. Мана шу хаётий хакикатга таяниб, мунтазам илм сирларини ўрганиш, ижодий изланишлар олиб бораётган Севара Норбоеванинг хам “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти сохибаси бўлганлиги нафакат у тахсил олаётган ўкув жамоасини, балки воханинг ёшу-кари барча-барчани бирдек кувонтирди.

Ўкишда, жамоат ишларида ўзига хос ижобий фазилатлари билан ажралиб турадиган кахрамонимизга бугун барчанинг, айникса тенгдошларининг хаваси ортган. Энг мухими, халкимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним издошлари дея эътироф этилаётганлар сафида бўлиш, уларнинг ютукларини такрорлаш, янги пиллапояларга кўтарилиш бугунги кунда кўплаб кизларимиз кўнглидаги энг катта максад ва интилишга айланган. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, хозирга кадар 11 нафар сурхондарёлик иктидорли ва кобилиятли кизлар “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазавор бўлишди.

Хушхабарнинг каноти бор деганларидек, Севаранинг ютуклари хакидаги хабар Сурхон вохаси жамоатчилигини, хусусан уни тарбиялаб вояга етказган ота-онаси, устоз ва мураббийлари, барчанинг калбини фахр-ифтихор туйгуларига тўлдирди. -“Зилфия” номидаги Давлат мукофотига эга бўлган кобилиятли кизлар орасида Термиз педагогика коллежи талабаси Севара Норбоеванинг хам борлиги бизни кувонтириб юборди. Биз Севаранинг кейинги ишларида хам улкан мувоффакиятлар тилаймиз, -дейди Севаранинг устози Насиба Абдурахмонова.

Севара мунтазам равишда вактли матбуотда публицистик макола ва шеърлари билан катнашиб келмокда. Хозирга кадар инглиз ва немис тилларини мукаммал ўзлаштириб, япон ва хитой тилларини хам кунт билан ўрганаётган Севара кишлок ёшларини тил билишга бўлган кизикишларини ортиришни ўзи ишлаб чиккан таълим лойихасининг максади килиб белгилаб олган. Келажак сари умид ва ишонч билан интилаётган Севарани мудом ўкиш ва изланиш хамда фойдали мехнат фаолияти билан банд холда кўришимиз мумкин.

Айникса, миллий кадриятларимиз, урф-одатларимизни ўзлаштиришга бўлган алохида кизикишлари ўзидаги ижобий фазилатларни ривожлантириш оркали калб кечинмаларию, хаётий карашларида ўз аксини топган. Истиклол гояларига садокатли, миллий ва умумбашарий кадриятларга хурмат рухида шаклланаётган бундай кобилиятли ёшларимиз бор экан, дунёда хеч кимдан кам бўлмаган янги жамият куриш йўлидаги максадларимиз ижобатини кўргандек бўламиз.

Region.uz http://region.uz/

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *