Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 2017 йил 5 май куни  академик  лицей  педагог ходимлари учун Президент   асарларини ўрганиш юзасидан семинар бўлиб  ўтди. Семинарда академик  лицей маънваий ва маърифий  ишлар  бўйича директор ўринбосари Зульфия Махмудовна Ералиева иштирок этиб, давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон  Республикаси Президенти лавозимига  киришиш тантанали  маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи акс этган — “Эркин ва  фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда  барпо этамиз” деб номланган асари ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига  бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ёритилган “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини  таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ  фаровонлигининг гарови”  номли асарларининг  мазмун-моҳиятини слайдлар  ёрдамида тушунтириб берди. Шунингдек педагогларга асарнинг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга етказиб бериш вазифасини юклади.

21

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *