Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида

2017-йил 6-март куни Тошкент  фармацевтика  институти  қошидаги  академик лицей ўқитувчи педагоглари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги  “Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони  мазмун  моҳияти   ва унинг  бешта  устувор йўналишининг тарғиботи юзасидан  Тошкент фармацевтика  институти Ижтимоий фанлар кафедраси катта  ўқитувчиси Б.Болтаева томонидан маъруза  ташкиллаштирилди. Маъруза семинар тренинг шаклида олиб борилди ва асосий йўналишлар:

  1. Давлат жамият қурилишини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш;
  3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  5. Хавфсизлик,  миллатлароро тотувлик-диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган ўзаро манфаат ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш тўғрисидаги гапириб, ҳар бир йўналиш бўйича слайдлар билан  чуқур таҳлил асосида   тушунчалар берилди.

Маърузачи бу стратегиянинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да жамият ҳаётидаги  ролига  алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек Болтаева Б томонидан дарснинг электрон шакллари ўқитувчиларга тақдим  қилинди.

12

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *