2017-йил 11-апрел куни ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши муносабати билан эълон қилинган умумхалқ ҳашарида Тoшкент Фaрмaцевтикa институти қoшидaги aкaдемик лицейда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Меҳнат тарбиясига қаратилган бу ҳашарда лицей барча педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар. Ҳашарда лицей ҳудудидаги дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари, ариқ ва латокларни тозалаш, барча синф хоналарида озодалик ишлари амалга оширилди. Ўқувчилар бу ҳашарда сидқидилдан меҳнат қилдилар. Ҳашар кўтаринки кайфиятида ўтди.