Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда “Битирувчи ўқувчиларга диплом топшириш” тадбири

Posted on Июль 3, 2010 in Barkamol avlod yili, Новости by Ziyavutdin Osmanov

d11.jpgТошкент Фармацевтика институтининг фаоллар залида 2010 йил  3 июл куни 2007 – 2010 ўқув йилларида академик лицейни ўқиб тамомлаган  ўқувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.  Ушбу кун лицейни илк бор битирувчи ўқувчилари бўлган ёшлар кўнгли чексиз қувончга тўла эди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси  давлат мадҳияси билан бошланди. Биринчи бўлиб сўзга чиққан институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев битирувчиларни мустақил ҳаётда ўз ўрниларини топишлари ва олий ўқув юртларига кириб талаба деган номга мушарраф бўлишларини тилади.

Тошкент Фармацевтика институти қошидаги академик лицей иқтидорли ўқувчиларининг 1 сон илмий – амалий конференцияси

Posted on Июнь 11, 2010 in Новости by Ziyavutdin Osmanov

ТФИ  қошидаги академик лицейда иқтидорли  ўқувчиларининг  1 сон  илмий – амалий конференцияси бўлиб  ўтди. Анжуманда   академик лицей   илмий  анжуман  ўтказиш  ташкилий  қўмитаси, экспертлар кенгаши , даъвогар  ўқувчилар  ҳамда АЛ жамоаси ва  ўқувчилар  иштирок  этдилар.Академик лицей директори З.Н.Османов  сўзга  чиқиб, бу тадбир  лицей  ҳаётида  биринчи марта  ўтказилаётгани  ва бу каби  анжуманларнинг келажакда ўқувчилар ҳаётида тутган  ўрни  ҳақида тўхталиб  ўтиш билан бирга ўқувчиларга омад тилаб  анжуманни очиқ деб эълон  қилдилар.

“Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида тадбир

Posted on Май 25, 2010 in Новости by Ziyavutdin Osmanov

Тошкент Фармацевтика институти қошидаги академик лицейда ўқувчи ёшлар онгида гиёҳвандликнинг аянчли оқибати тўғрисида тушунча ҳосил қилиш ва унга қарши олиб борилаётган  кенг чора – тадбирлар   тўғрисида маълумот бериш мақсадида “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида тадбир йиғилиши бўлиб ўтди.

“Мутахассислик сенинг келажагинг” давра сухбати

Posted on Май 3, 2010 in Новости by Ziyavutdin Osmanov

d1.JPGАкадемик лицейда 30.04.2010 йил “Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Тадбир лицейнинг Ахборот ресурс марказида ташкил этилиб, унда академик лицей директори З.Н.Османов, маънавий ва маърифий  ишлар бўйича директор ўринбосари И.Р.Сагатов, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Р.Гапуров,  40  нафар ўқувчи ёшлар иштирок этиб давра сухбатига Тошкент Фармацевтика институти 3-босқич аспиранти, Президент стипендияси совриндори Алиев Сарвар Убайдуллаевич таклиф этилди. Сўзга чиққан лицей  директори З.Н.Османов ушбу илм даргоҳининг салоҳияти ўқувчи ёшлардаги маънавий дунёқарашнинг қай даражада шакилланганлиги, уларнинг  олий мақсадлари ҳисобланган илм чўққиларини эгаллашларига бўлган азму шижоатлари билан баҳоланади деб бугунги давра суҳбатига ташриф буюрган  Тошкент Фармацевтика институти 3-босқич аспиранти, Президент стипендияси совриндори С.У. Алиевга сўз берди.

“Таҳдид” филъми намойиши

Posted on Апрель 30, 2010 in Новости by Ziyavutdin Osmanov

t2.jpgАкадемик лицейда  2010 йил  24 апрель куни “Таҳдид” филъми намойиши бўлиб ўтди.  Филъм намойишидан олдин сўзга чиққан лицей  директори З.Н.Османов  гиёҳ-вандлик ва жиноятчилик иллатларини таг томири билан қуритиш учун ёшларимизни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш ва уларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш зарур эканлигини гапириб бугунги тадбирга ташриф буюрган  Ўзбеккино миллий агентлиги продюсери, актёр А.Солиҳовга сўзни берди.

Следующая страница »