Президент асарларини ўрганиш

Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда 2017-йил  12-май куни  академик  лицей  педагог ходимлари учун Президент   асарларини ўрганиш юзасидан семинар бўлиб  ўтди. Семинарда академик  лицей маънваий ва маърифий  ишлар  бўйича директор ўринбосари Зулфия Махмудовна Ералиева иштирок этди. Ижтимоий фанлар кафедраси мудири  Шокирова Нафиса  давлатимиз раҳбари-Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2016-йил 1-ноябрдан 24-ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан ўтказган  сайловолди учрашувларда сўзлаган нутқлари ўрин  олган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деб номланган  асарини тақдимот орқали  педагог ходимларга етказди. Шунингдек асарларнинг  мазмун-моҳиятини  ўқувчиларга етказиш вазифаси берилди.

Безымянный1

 

Менинг бизнес ғоям

Тошкент шаҳрида “Камолот”  ЁИҲ нинг шаҳар Кенгаши томонидан “Менинг бизнес ғоям” танлови доирасида ташкил этилган 3 кунлик ўқув-семинарда  лицейнинг 3-босқич ўқувчилари — Мусурмонова Озода, Жумаева Барчинойлар фаол иштирок этиб, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига, Пиримқулова Гулбаҳор шаҳар босқичидан муваффақиятли ўтиб Республика босқичида иштирок  этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Президент қарорларини ўрганиш

Тошкент фармацевтика  институти ошидаги  академик лицейда 2017- йил  13-май куни педагог ходимларнин ҳуқуқий  билимларини ошириш  мақсадиди Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларини қонунчиликка тарғиб қилиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган юридик хизмат ходими Тўхтасинов Тўлқин Рахимжонович асосан:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 11-апрелдаги ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республика Президенти давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва ҳўжалик  бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон Қарори;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга  мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишлариг  бағишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури;

-“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими муассасалари фаолиятини янада  такомиллаштириш чора  тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2829-сон қарори”ларининг  мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот  берди ва йиғилганларнинг саволларига тегишли  жавоблар  берилди.

Безымянный1

Бадминтон ғолиби

ТБезымянныйошкент фармацевтика институти  қошидаги  академик лицейнинг 3-босқич  ўқувчиси Аппакходжаева Мадина 2017-йил 22-апрел куни Тошкент шаҳрида  спортнинг Бадминтон  тури бўйича  1996-1998 йилларда  туғилган  қизлар  ўртасида  ўтказилган Ўзбекистон Республикаси  чемпионатида иштирок этиб 1-даражали диплом ва Олтин медаль билан  тақдирланди.